Xalqaro faoliyat Talabalar hayoti Qabul komissiyasi
Oʼzbekcha
English Русский
Network error!

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси 

Бизнинг шиор

Спорт, соғлик ва билим Максимуми! 

Бизнинг мақсад 

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси – бизнинг университетимизнинг энг мухим кафедраларидан бири бўлиб, жисмоний тарбия бўйича факультатив машғулотларни олиб боради, шунингдек, талабалар, ўқитувчилар ва университетимизнинг ходимлари ўртасида турли хил спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиб боради. Бизнинг талабаларимиз ва ходимларимиз учун турли йўналишлар бўйича спорт секцияларига катта эътибор қаратилиб, уларнинг соғлом ва ақлий ривожланган шахс бўлишларини мақсад килиб кўйганмиз.

Университетимиз талабалари қиёфасида мамлакатимиз ёш авлодида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўлақонли педагогик изланишлар ёндошуви учун самарали шарт шароитларни яратиш учун интилмокдамиз. Шунинг учун Биз Ўзбекистон Республикаси талабалар спорти Ассоциацияси билан хамкорлик ўрнатиб келмоқдамиз.


Бизнинг вазифамиз 

Бизнинг кафедра университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг жисмоний фаоллигини оширишдаги харакатларини қўллаб қувватлаган ҳолда, қуйидаги вазифалар орқали ўз ишини ташкил этиб келмоқда: 

– университет талабалари, ўқитувчилари ва ходимлари учун, спорт турлари бўйича секцион машғулотлар ўтказиш; 

- турли масштабдаги мусобақаларда иштирок этиш учун спорт турлари бўйича университет терма жамоаларни шакллантириш ва селекция килиш; 

- жисмоний тарбия ҳакида талабаларда амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш; 

- талабалар ва ходимлар ўртасида саломатликни мустаҳкамлаш, шунингдек жисмоний ривожланишини такомиллаштириш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;

- талабаларни ҳар томонлама етук ва жисмонан ривожланган шахсни шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнининг методика асослари билан таништириш; 

- соғлом турмуш тарзи асослари ва жисмоний тарбия бўйича билим бериш; 

- Университет талабалари, ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш.  


Бизнинг дастур ва лойихаларимиз

 Кафедра тасарруфида расмий равишда «Юрист Олимпик» спорт клуби очилган бўлиб, турли ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик ишларини ташкил этиб бормоқда, шунингдек, шартнома ва келишувлар тузилиб, спорт-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиб келмоқда. 

Кафедра тасарруфида қуйидаги спорт турлари бўйича спорт секциялари ўз фаолиятини олиб бормоқда: мини-футбол, баскетбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси, шахмат, шашка, бодибилдинг, фитнес, армрестлинг, катта теннис ва кураш. Ўз имкониятларини кўрсатган талабалар университет учун ОУЮаро, шаҳар, ҳудуд ва республика миқиёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида қатнашиб келмоқдалар. 

Секциялар билан боғланиш контактлари: 
1. Катта теннис (координатор @yasminaKarimjanova);  
2. Стол тенниси (координатор @Shamsitdinov_01_TSUL); 
3. кураш, дзюдо (координатор @Rakhmatov_04); 
4. волейбол (координатор @SharifaKholbaeva); 
5. баскетбол (координатор @dilnoza_basket);
6. мини-футбол (координатор @DimaDokuchaev); 
7. шашка (координатор @IrianDryhands);
8. Шахмат (координатор @IrianDryhands); 
9. армрестлинг (координатор @DimaDokuchaev);
10. бодибилдинг (координатор @DimaDokuchaev); 
11. фитнес (координатор @DimaDokuchaev).

Бизнинг илмий потенциал – 30 %

Ҳозирги кунга қадар кафедра ходимлари томонидан 52 та илмий мақолалар чоп этилган. 


Профессор-ўқитувчилар таркиби

Бизнинг ўқитувчилар доимий равишда ўз устида ишлаб, шунингдек, билим ва кўникмаларини такомиллаштириб, малакасини ошириб, илғор чет давлатлар билан тажриба алмашиб борадилар. 

Бугунги кунда кафедрада 3 нафар ўқитувчи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Секцион машғулотлар жараёнига грант асосида спортдаги ютуқлари инобатга олинган ҳолда қабул қилинган спортсменлар жалб қилиниб келинмоқда. Қолган талабалар ўз спорт билимларини ва кўникмаларини амалиётда қўллашлари учун имкон берилган.

Кафедра ўқитувчилари армрестлинг, енгил атлетика ва ушу бўйича ўз спорт квалификацияларига эга бўлиб, бир қатор спорт, мураббийлик ва ҳакамлик ютуқларига эгадирлар. 

Асосий фаолиятдан ташқари, кафедра ўқитучилари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедрасининг мустақил изланувчилари ҳисобланади.

Бизнинг ходимлар 

1.

Докучаев Дмитрий Павлович


Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири

d.dokuchayev@tsul.uz

2.

Холбаева Шарифа Турсункуловна


Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси sh.xolbayeva@tsul.uz


3.

Сухорукова Ирина Сергеевна


Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси

i.suxorukova@tsul.uz



Консультация жадвали

Лавозим 

Ф.И.Ш.

Вакти

Жойи

1.

Кафедра мудири 

Докучаев Д.П.

Душанба

 10.00-11.00

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси 

2.

Катта ўқитувчи 

Холбаева Ш.Т.

Сешанба 

15:30-16:30

3.

Ўқитувчи  

Сухорукова И.С.

Чоршанба

11:00-12:00


Бизнинг контактлар

Кафедра манзилиТошкент шахар, Амир Темур -13, 3-сонли ўқув биноси, ТДЮУ спорт комплекси, Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси 

Тел: 71 233-66-36 ( 1118) 

Электрон манзил:  d.dokuchayev@tsul.uz